Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик Ўзбекистондаги демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

 

Дўстлик, ҳамжиҳалик ва бағрикенглик халқимизга хос бўлган азалий қадриятлардир. Сабаби минг йиллардан бери икки дарё оралиғи ҳисобланган Ўзбекистон заминида турфа миллат ва халқлар иноқлиқда яшамоқда.

Ана шу қадриятларни янги дунёга мослаштириб, халқлар ўртасидаги дўстлик, меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фаромони ижроси юзасидан 2020 йил 9-16 ноябрь кунлари “Миллатлараро дўстлик” ўн кунлиги ўтказилди.

Бу эса мамлакатимизда мавжуд 130 дан ортиқ турли миллат ва элатларни ўз бағрига олиб, ватан равнақи йўлида бирлаштираётган Янги Ўзбекистон ривожида муҳим ўрин тутмоқда.

Ўзбекистон ХДПнинг ҳам ўз Сайловолди дустларида миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ва Юнусобод туман кенгаши томонидан Қозоқ миллий маркази, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳамда ҳамкор ташкилотлар, мамлакатимиздаги етук профессор-ўқитувчилар билан биргаликда “Миллатлараро тотувлик – тараққиёт кафолати” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Конференцияда алоҳида қайд этилганидек, бағрикенглик ўзбек халқи маънавияти ва маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Хусусан, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешинчи йўналиши айнан диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишлангани мамлакатимизда умуминсоний вазифаларга қаратаётган юксак эътиборнинг намунаси ҳамдир.

Сўзга чиқанлар мамлакатимизда кўп сонли миллат вакиллари учун яратиб берилган шароитлар ҳақида гапириб ўтишди. Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар, амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик мамлакатимизда қурилаётган демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири эканлиги эътироф этилди.

Тадбир иштирокчиларига Республика Қозоқ миллий маркази томонидан Қозоқ шоири Кунунбоев Абайнинг ўзбек тилига ўгирилган шеърлар тўплами эсдалик сифатида топширилди. 

Тадбир кўтаринки руҳда давом этиб, Ўзбекистон ХДП билан доимий ҳамкорлик давом этишига келишиб олинди.

 

Шерзод Содиқов,

Ўзбекистон ХДП Юнусобод туман кенгаши раиси.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш