Ёшларни мактабдан ташқари таълимга қамраб олиш масаласи депутатлар эътиборида

 

Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" қарорнинг тумандаги ижроси Халқ депутатлари тумани Кенгаши сессиясида кўриб чиқилди.

Йиғилишда халқ депутатлари Избоскан тумани кенгашидагиг ЎзХДП гуруҳи раҳбари Баҳодир Раҳмонов сўзга чиқиб, назорат-таҳлил натижалари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилдики, туман Халк таълими бўлимига қарашли 54 та мактабда 41716 нафар ўқувчи таълим олади. Лекин уларнинг аксариятида ёшлар таълим-тарбияси учун муносиб шароитлар яратилмаган. Масалан, ўқувчиларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш, бунда уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш хамда қизларни ижтимоий фаол ҳаётга тайёрлаш ишларига ўқувчиларни тўлиқ қамраб олишда камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Сессияда ўқувчи ёшларнинг ижодий ишларини оммалаштириш, шу жумладан, дунё бозорида миллий анъаналаримиз асосида "Баркамол авлод" болалари мактабининг тўгарак аъзолари томонидан яратилган маҳсулотларни олиб чиқиш мақсадида "Art shop" электрон дўконларни ташкил этиш ва сотувни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмаётгани таъкидланди.

Сессияда камчиликларни бартараф этиш бўйича халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгаши сессияси қарори қабул қилинди. Унда Избоскан тумани Халқ таълими ва унга қарашли 8, 11, 34 ҳамда 33- мактаб директорлари фаолияти талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Туман ҳокими ўринбосарлари, туман халқ таълими бўлими ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари доимий комиссиясига мактабларда ўқувчиларини тўлик қамраб олиш чораларини кўриш, халк таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Ўқувчиларнинг касб кўникмаларини ошириш, ўзлари хоҳлаган касбларини танлаши учун тўгараклар ташкил этиш бўйича муҳим чоралар белгиланди.

Мазкур карорнинг бажарилишини назорат қилиш Халк депутатлари туман Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилди.

 

Жаҳонгир Олимов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши маъсул ходими.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш