Оилалар фаровонлигини юксалтириш йўлида...

 

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуслардан бири бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Боиси, аёл иш билан банд бўлса нафақат оиласининг моддий таъминотига ҳисса қўшади, балки жамиятда ҳам ўз ўрнига эга бўлади, унинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошади. Ўзбекистон ХДПнинг “Аёллар бандлиги — оила фаровонлиги” лойиҳаси айнан шу мақсадларни кўзлаган эди ва бу ўз натижасини бермоқда.

Ушбу амалий тадбирининг навбатдагиси Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ва Яккабоғ туман кенгашлари ҳамкорлигида Яккабоғ туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди.

Тадбир доирасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, "аёллар дафтари"га кирган, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларга тумандаги 67 та ташкилот ва корхоналарнинг 300 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди. Тумандаги мактаблар, тиббиёт бирлашмаси ва хусусий корхоналардаги бўш иш ўринларига 27 нафар хотин-қизлар билан меҳнат шартномалари имзоланиб, уларнинг бандлиги таъминланди. 90 нафар хотин-қизларга бандлик масаласи бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Форум давомида аёлларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг талаб, эҳтиёжлари ўрганилди. Ишлаш ва касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган хотин-қизлар рўйхати тузилди.

Оқтош маҳалла фуқаролар йиғинида 15 нафар хотин-қизларга туқувчиликдан дарс берган Ҳайруллаева Тўрачучук опанинг шогирдларига вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг ўқув курсларини тамомлагани учун сертификатлари топширилди.

 

Шаҳло Худойқулова,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш