Бюджет ижроси ҳақидаги айрим саволлар ҳамон очиқ қолмоқда (видео)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг ҳисобот даврида харажатлар режаси 542,4 млрд. сўм бўлиб, 340,3 млрд. сўм яъни, 63 фоизга ижро этилган. Ичимлик сув таъминоти ва оқава хизматини яхшилаш учун белгиланган 1 трлн. 953 млрд. сўмлик режанинг 1 трлн. 254 млрд. сўми, яъни 64 фоизи ишлатилган. Ваҳоланки, бугунги кунда бутун мамлакатимизда, бандлик муаммо, асосан чекка ҳудудларимизда ичимлик суви таъминоти муаммо.
Афсуски, мутасадди вазирлик-идоралар вакиллари бу ҳақдаги саволларимизга тайинли жавоб бера олмади.

Муҳокамаларда депутатлар ҳукумат вакиллари, вазирлик ва идоралар мутасаддиларига бандлик, соғлиқни сақлаш, миграция, таълим, молия-иқтисодиёт бўйича 10 дан ортиқ манзилли саволлар беришди. Айрим саволларга умумий мазмунда жавоб берилгани депутатлар эътирозига ҳам сабаб бўлди.

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш