2 кундан буён партия вакиллари ва депутатлари Мўйноқ туманида ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганишмоқда. Аҳоли билан мулоқотлар амалга оширилмоқда.
Партия депутатлари ҳокимият вакиллари билан суҳбат жараёнида туманда туризмни йўлга қўйиш ва ривожлантириш борасидаги улкан салоҳият борлигига қарамасдан бу имкониятлардан самарали фойдаланилмаётгани, зарур инфратузилма, жумладан, йўл-транспорт объектлари ва сервис хизматлари талаб даражасида йўлга қўйилмаганини таъкидлашди.
Депутатлар хонадонма хонадон юрар экан, маҳаллалардаги ички йўллар қумликлардан иборат эканлиги, ички йўлларни асфальтлаштириш масаласи хал қилиниши лозим бўлган долзарб масала эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий хизмат кўрсатиш, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа тор соҳалардаги ихтисосликлар бўйича малакали мутахассисларнинг етарли эмаслиги ҳам соҳа ривожланишига ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Депутатларнинг халқ таълими муассасаларида олиб борган ўрганишлари давомида мактабларда математика, информатика, кимё ва биология фанларидан педагогларнинг етарли эмаслиги қайд этилиб, мазкур масала муҳокама қилиниши белгилаб олинди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.