ЎТГАН ЙИЛГИДАН 15 ФОИЗ КЎП

 

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ҳукумат бошлиғи ва аъзолари иштирокида “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ва Бюджетноманинг лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилиб, дастлабки ўқишда маъқулланди.

Мазкур ҳужжатларга кўра, аҳоли турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш 2021 йилда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, деб белгиланмоқда. Парламент қуйи палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси бундай сиёсатни қўллаб-қувватламоқда.

БИТТА РАҚАМ: 2021 йилда Давлат бюджетининг ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларига жами 86 трлн. 379 млрд. сўм, яъни 2020 йилдагига нисбатан 15 фоиз кўп маблағ режалаштирилмоқда.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш