Навбаҳорлик ёшларнинг муаммолари таҳлил қилинди

 

24 ноябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навбаҳор туман кенгаши томонидан “Қаровултепа” МФЙдаги ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, мамлакатимизда қабул қилинаётган ёшларга оид қонун ҳужжатлари билан таништириб бориш мақсадида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ХДП гуруҳи аъзолари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, АТБ “Агробанк” туман филиали ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ маҳалладаги йигит-қизлар билан суҳбатлашиб, уларни ўйлантириб келаётган масалалар муҳокама этди. Хусусан, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг таҳлили жойига чиқиб ҳар бир ҳолат бўйича ўрганилди. Шунингдек, уларни келиб чиқиш сабаблари, такрорийлиги, кўрилаётган чоралар таъсирчанлиги, олиб борилаётган тарғибот ишларини самарадорлилиги борасидаги ишлар таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, маҳалла ҳудудидаги 20 нафар ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилди. “Кўхрон” МФЙдаги Чинни буюмлар ишлаб чиқариш цехига 10 нафар, “Арабхона” МФЙдаги “Сарвиноз Сафиноза Сарафроз” тикув цехига 5 нафарни ишга жойлаштиришга эришилди. Қолган 5 нафар ёшларнинг ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

 

Хуршида Нарзиева,

ЎзХДП Навоий вилояти кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш