“Аёллар бандлиги — оила фаровонлиги” лойиҳаси доирасида норинлик аёлларга ёрдам кўрсатилди

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан ХДП Наманган вилоят кенгаши томонидан Норин туманида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими, туман Ёшлар иттифоқи, Халқ банки туман бўлими ва туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

Тадбирда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, оила фаровонлиги, рўзғор бутлиги, саранжом саришталиги, озодалиги, фарзанд тарбияси ва хаттоки оила бошлиғининг самарали ишлаши ҳам асосан аёлга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда "темир дафтарга" киритилган камбағал оилалардаги хотин-қизларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир аввалида ҳамкор ташкилотлар билан туман Ёшлар марказида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатига туман кенгаши депутатлари ва уларга ҳудудлардан мурожаат қилган аёллар ҳам таклиф этилди. Туманда ҳозирги кундаги “темир дафтар”га ва “аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг ижтимоий ҳолати юзасидан ҳамда бугунги кунга қадар уларга қандай ёрдам кўрсатилганлиги юзасидан қисқача маълумот берилди. Ўзбекистон ХДП Норин туман кенгаши депутатлар билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар ва ҳамкор ташкилотлар, ҳомийлар кўмагида амалга оширилган ишларни манзилли бориб кўрилди. Тадбир доирасида туман Ёшлар агентлиги бошлиқ ўринбосари Ҳакимова Барно, Ёшлар иттифоқи раиси Кенжаева Дилноза, туман ҳокими маслаҳатчиси Таджибаева Малика ва Рахмончаева Ферузалар партия сафига қабул қилиндилар.

Тумандаги 3-сектор ҳудудидаги Норинкапа МФЙга қарашли бўш турган маънавият маркази биносини тадбиркорлик ишини бошлаш ниятидаги Қўчқорова Гавҳаройга “ноль” балансда берилган. Мазкур ташкил этилган цехда ҳозирда давлатдан кредит асосида олинган 10 та янги технологиядаги чок машиналари ва 10 та ишлаш ниятидаги аёллар шахсий чок машиналари билан иш бошлашган. “Норинкапа Tekstl-2020” МЧЖ буюртма асосида фаолият юритади. МЧЖ бир вақтнинг ўзида 30-40 нафар аёлларнинг бандлигини таъминлаш қувватига эга. Ҳодимлар ойига ўртача 700-900 минг сўмдан маош олишмоқда. Цехда куз-қиш мавсумига зарурий шароитлар яратилган ва бепул тушлик билан таъминланган. Норинкапа МФЙ ҳудудидан “темир дафтар”га киритилган 6 нафар аёллар ишга қабул қилинди.

Шундан сўнг, Норин шаҳарчасида яшовчи 2 гуруҳ ногирони Садбаралиева Пошшахон хонадонига йўқлов уюштирилди. Туман Кенгаши депутатлари Собиров Муҳаммадниёз ва Абдуллаев Саиджонлар билан хонадон шароитлари ўрганилди. Оила кам таъминланган ва “темир дафтари”га киритилган. Ҳозирги кунга қадар МФЙ томонидан моддий ва ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилган. Субсидия асосида иссиқхона қуриб берилган ва ҳомийлар томонидан қопланган. 2-гуруҳ ногирони Садбаралиева Пошшахон онаси болалигида ташлаб кетганлиги сабабли отаси қарамоғида. Шу сабабли отага нафақа тайинланиши юзасидан депутатларга мурожаат қилди. Мурожаат назоратга олинди ва Қонунда кўрсатилган тартибда кўриб чиқилиши айтилди.

Норинкапа Ҳудудидаги куз-қиш мавсумида кўмир олиш масаласида мурожаат қилган аҳолига кўмир тарқатилди.

Тумандаги Юқори Чўжа МФЙ Янгиобод кўчасида яшовчи фуқаро Холдорова Матлуба “темир дафтар” киритилганлиги, турмуш ўртоғи бетоблиги сабабли уйда тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятида эканлигини билдирган. Мурожаатчи хонадонида депутатлар ва ҳомийлар кўмагида иссиқхона ташкил этилиб, ҳозирда мавсумий маҳсулотлар — исмалоқ ва кўкпиёз уруғи сепилди.

Кўрсатилган ёрдамдан тўғри ва унумли фойдаланганлиги сабабли аёл оиласининг ижтимоий ҳолати яхшиланганлигидан мамнун.

— Мен ХДП депутатлари ва жамоатчилик қабулхонасидан миннатдорман, — дейди Холдарова Матлуба. Аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар доирасида менга ўхшаган хотин-қизларнинг ижтимоий ва моддий ҳолатлари яхшиланмоқда. Мен атрофимдагиларни ҳам партия дастурий мақсадларига ҳайриҳоҳ бўлишга чақираман.

 

Маъмура Бойтўраева,

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш