ОИТСга қарши биргаликда курашамиз!

 

ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) ҳозирги вақтда жаҳон жамоатчилигини ташвишга солаётган энг xавфли касалликдир. 1 декабрь – Умумжаҳон ОИТС (СПИД)га қарши кураш куни, деб қабул қилинган. Шу муносабат билан Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят ва шаҳар кенгаши томонидан “Ҳалқаро ҳамжихатлик — умум масъулият” шиори остида Вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази масъул ходимлари ҳамда партия вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, сўз олган Вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Мўътабар Қозиева ОИТС касаллиги нафақат бизнинг диёримизда, балки бутун жаҳонда глобал муаммо ва унга қарши курашиш барча учун муҳим вазифа эканини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, “NAMANGAN INTELLECT SOFTWARE DEVELOPERS” хусусий корхонаси раҳбари Акрамжон Пўлатов томонидан “Тамаки чекишни ташлаймиз” мавзусидаги ижтимоий лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Тақдимот давомида лойиҳанинг инсон саломатлиги учун ижтимоий аҳамияти ҳамда тарғибот веб сайтлари юзасидан кенг маълумот бериб ўтилди.

Тадбир давомида йиғилганларга гиёҳвандлик ва ОИТС касаллигини акс эттирувчи маълумотлардан иборат тарқатма материаллар (буклетлар) тарқатилди.

Тадбир якунида 1 декабрь – Умумжаҳон ОИТС (СПИД)га қарши кураш куни муносабати билан Вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида фаолият олиб бораётган шифокорлар вилоят партия кенгашининг эсдалик совғалари билан таъқдирланди. Марказда Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан янги БПТ ташкил этилиб, унга шифокор Барно Юсупова раис этиб сайланди.

 

Маъмура БОЙТЎРАЕВА

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш