Депутат ташаббуси билан 233 та хонадон кучли босимли газ тармоғига уланадиган бўлди

 

ЎзХДП Гурлан туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Ш.Худаяров сайловчиларига берган ваъдасига асасон, "Янгибоғ" маҳалласидаги “Шодлик”, “Навбаҳор”, “Ўрикзор”, “Севинч”, “Гулзор”, “Истиқбол” ва “Зироатчилар” кўчаларидаги 233 та хонадонни неча йиллар давомида қийнаб келаётган газ муоммасини ҳал этиш бўйича ташаббусга қўл урди.

Тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатди, қайта-қайта уларнинг эшигини қоқди. Натижада муаммони ҳал этишга эришди. Депутат ташаббуси билан ҳозирда газ тармоғини янгилаш учун 700 метр масофадаги кучли босимли газ тармоғига улаш ишлари бошлаб юборилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш