“Ёшларга кўмак” лойиҳаси: йигит-қизлар ўзи қизиққан касблар бўйича ўқияптими?

 

“Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида шакллантирилган рўйхат асосида ёшларнинг ўзлари қизиққан касблари бўйича ташкил этилган касбга ўқитиш жараёнларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи томонидан Ғаллаорол туманида мониторинг ўтказилди.

Назорат-таҳлил натижаларига кўпра, тумандаги “Олимлар” МФЙда туман Бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ташкил этилган касбга ўқитиш марказида ҳудуддаги “Олимлар”, “Улуғбек”, “Ғофур Ғулом” МФЙларида шакллантирилган рўйхат асосидаги 10 нафар ёшлар ўзлари қизиққан касблари бўйича тикувчилик йўналишида ўқимоқда.

Ёшлар билан бўлиб ўтган суҳбат давомида улар ўзлари қизиққан касблари бўйича ўқишни мувофаққиятли тамомлаганларидан сўнг ҳудуддаги “САНГЗОР ТЕКСТЕЛ” корхонасида иш бошлаши ҳақида айтишди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш