«Меҳр-мурувват ойлиги» доирасида йўқлов тадбирлари ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастурида пенсионерлар, ижтимоий кўмакка муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлгани шахслар ва ёлғиз кексаларга моддий ёрдам бериш имкониятлари ва ҳуқуқларини кенгайтиришга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда эълон қилинган «Меҳр-мурувват ойлиги» доирасида ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши томонидан ҳам йўқлов тадбирлари ва байрам дастурлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ЎзХДП Навоий шаҳар кенгаши ташаббуси билан вилоят марказидаги кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида тадбир ташкил этилди. Унда ЎзХДП вилоят кенгаши раис ўринбосари Ж.Файзуллаев ва шаҳар кенгаши раиси У.Шомировлар сўзга чиқиб, болажонларни табриклашди. Ўқувчилар билан уларнинг келажакдаги орзулари, режалари хусусида гаплашишди. Тадбир сўнггида муассаса ўқувчиларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Болалар кўнгли қувончга тўлди.

Шунингдек, халқ депутатлари Нурота туман кенгаши депутатлари тумандаги эркаклар Мурувват уйи беморлари билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбатлашишди. Улар учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Бундан ташқари, халқ депутатлари Зарафшон шаҳар кенгаши депутати Р.Ғаффуров "Алишер Навоий" МФЙда истиқомат қилаётган имконияти чекланган, ногиронлиги бор ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар холидан хабар олди. Фуқароларни қийнаётган масалалар юзасидан суҳбатлашилди.

 

Баҳриддин Тошмаматов,

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши бўлим бошлиғи.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш