Депутат ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкил этилди

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати, “Учтепа" маҳалла раиси М.Илхомов “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими ва тумандаги 22-оилавий поликлиника шифокорлари билан ҳамкорликда “Биргаликда кучлимиз – ҳамжиҳатликда курашайлик” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этди.

Шу куни маҳалла фуқаролар йиғинининг 100 нафар фуқаролари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида гипертония, қандли диабет касаллиги мавжуд фуқаролар ҳисобга олиниб, улар учун соғломлаштириш тадбирлари белгиланди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш