Депутатга миннатдорчилик хати келди
Ўзбекистон ХДП Чимбой туман Кенгаши Жамоатчилик қабулхонасига "Тазғара" ОФЙ ҳудудида яшовчи Азима Сейтназарова мурожаат қилди. Маълум бўлишича, 2019 йилда турмуш ӯртоғи оламдан ӯтиб, 3 нафар ёш боласи билан ёлғиз қолган. У тикувчилик билан шуғулланиш, ўз ишини йўлга қўйиш нияти борлигини айтди. Лекин тикув машинаси йўқлиги, бунинг учун имтиёзли кредит олиш масаласида ёрдам сўради.
Мурожаат Халқ депутатлари Чимбай туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳ аъзоси Гулзар Мамбетниязова томонидан ӯрганиб чиқилиб, 30 млн сӯм имтиёзли кредит олишга ёрдам кӯрсатилди. Натижада А.Сейтназарова 5 та тикув машинаси олиб, ӯз тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Ҳозир бу ерда 3 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.