Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

 

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ЎзХДП ташаббуси билан жойларда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбир давомида партия вакиллари ва депутатлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг хонадонларига бориб, уларнинг муаммоларини, эҳтиёжларини ўрганмоқда.

Куни кеча халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари К.Атажанов хайрия тадбирлари доирасида “Гулистон” МФЙда яшовчи I гуруҳ ногирони Рашид Усеновга ногиронлик аравачаси топширди.

Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси депутати Х.Ешимбетов томонидан Беруний тумани “Бийбозор” ОФЙда истиқамот қилувчи болалигидан ногирон Ғанижон Тулибаевга ҳам ногиронлик аравачаси топширилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш