Мактаб ўқитувчиларига янги йилдан яна устама ҳақ тўланади

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш мақсадида директор жамғармаси ташкил этилган эди. Унга кўра, умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш кўзда тутилган.

Лекин пандемия даврида педагог ва ўқитувчиларга ҳар ойлик устама тўлаш, уларни қўшимча рағбатлантириш масаласи тўхтаб қолди.

2021 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида ЎзХДП фракцияси аъзолари бунга қатъий эътироз билдирди. Парламент қуйи палатаси ялпи мажлисида Ҳукумат олдига шу масалани қўйди. Ҳукумат расмийлари келгуси йилдан директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш тикланишини маълум қилди.

Бу 2021 йилдан бошлаб халқ таълими тизимида ўрнак кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг 50 фоизига 40 фоизгача ҳар ойлик устама белгилаш имконияти қайтади деганидир.

 

Лазиза Шерова,

ЎзХДП Марказий Кенгаши Ахборот хизмати ходими.

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш