Элликқалъа туманида Ўзбекистон ХДП Қорақапоғистон республика кенгаши ташаббуси билан “Аёллар бандлиги-оила фаровонлиги” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди. Унда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларга ёрдам берилди, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Тадбир доирасида Элликқалъа тумани “Қилчиноқ” ОФЙ ҳудудидаги “Чаман текс” МЧЖда касб-ҳунарга эга бўлмаган, лекин ҳунар ўрганиш, ишлаш истагидаги хотин-қизлар учун “мастер класс” ташкил этилди. Аёллар тажрибали мутахассисларга шогирдликка бириктирилди.
Шунингдек, партия фаоллари ва депутатлар туманда жойлашган “Агроэксим Голд” МЧЖга боришди. Шу куннинг ўзида “темир дафтарга”га киритилган оилалардаги 5 нафар ишлаш истагини билдирган хотин-қизлар ишга жойлаштирилди. Бу ерда ишлаётган бир қатор ходимар партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувохномалари топширилди.
Шунингдек, депутатлар ва партия вакиллари “Қириққизобод” МФЙ ҳудудида яшовчи доимий иш билан таъминланмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчиси йўқотган, ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олишди. Ташриф давомида уларнинг муаммолари ўрганилди, амалий ёрдам берилди.
Куннинг иккинчи ярмида ишчи гуруҳи аъзолари тумандаги “Мега текс” МЧЖга бориб, унинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Ишчи ходимлар билан мулоқот ташкил этилди.
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан аниқланган муаммолар ва уларнинг ечимига доир таклифлар Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашидаги партия гуруҳига тақдим этилди.
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши