ХДП депутати Умархон Отабоев ташаббуси билан 152 та оиланинг ичимлик суви борасидаги муаммоси ҳал бўлди

 

Уйчи туманидаги 56 та маҳаллаларнинг 52 таси ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, аҳолининг ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 82 фоизни ташкил этади. Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Умархон Отабоев туманнинг чекка ҳудудидаги «Дўстлик» маҳалласида яшовчи аҳолининг ичимлик суви бўйича муаммосини ҳал этишга жиддий киришди.

Тегишли корхона ва ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатди, ҳомийларни жалб этди. Ҳаракат бесамар кетмади. Ҳозир маҳалладаги «Зарбоб», Маърифат», «Бахтли авлод» кўчаларида 2500 метр масофада ичимлик суви тортиш ишлари бажарилмоқда. Бунинг натижасида 152 та оиланинг ичимлик сувига эҳтиёжи қондирилади.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш