“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати: ҳаётда инсондан меҳр-мурувват ва яхшилик қолади

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар режаси асосида вилоятда мунтазам равишда саховат ва кўмак тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Ушбу хайрли ишга депутатлар ҳам бош қўшмоқда.

Куни кеча халқ депутатлари Янгиариқ туман кенгаши депутати Барно Қўчқорова томонидан 10 та ижтимоий химояга муҳтож, этиёжманд ва ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олинди, уларга ногиронлик аравачалари, ортопедик ёрдам воситалари, эшитиш мосламалари ва бошқа совғалар улашилди. Бундай тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида фаоллик билан ўтказилмоқда.

 

Шоҳиста Маткаримова,

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши сектори мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш