У.Иноятов Сирдарё вилоятида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини ўрганди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари У.Иноятов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Оқолтин ҳамда Сардоба туманларида барпо этилган кўп қаватли уйлардаги хонадонларни фуқароларга эгалик хуқуқи асосида бериш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Қисқа вақтда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Оқолтин ҳамда Сардоба туманларида улкан қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Мирзаобод тумани “Янги Ўзбекистон” маҳалласи худудида 40 та беш қаватли 800 хонадондан иборат, Оқолтин тумани “Нурли келажак” маҳалласи ҳудудида 9 та беш қаватли 360 хонадон ҳамда Сардоба туманида “Дўстлик” маҳалласида 37 та беш қаватли уйлар янгитдан қурилган.

Спикер ўринбосари Мирзаобод тумани “Янги Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида уй-жойи йўқ фуқаролар учун қуриб битказилган 26 хонадонли уйларда яратилган шароит, шунингдек, уй-жойга муҳтож оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганди, мурожаатларини қабул қилди.

Ҳудуддаги ёшларнинг билим олиш даражасини ошириш учун малакали мутахассислар эҳтиёж катта. Сардоба туманининг “Қўрғонтепа”, “Дўстлик” ҳамда “Юртдош” маҳаллаларига ишлаш учун келаётган ёшларни уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида барпо этилаётган 22 та 2-сотихли турар жойлар қуриш ишлари билан танишди.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш