Фирдавс ШАРИПОВ: Аҳоли бандлиги билан боғлиқ кўплаб муаммолар ечим топади

 

Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди. Саммит кун тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди, шунингдек, бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Эътиборлиси, мазкур саммитда ЕОИИга аъзо мамлакатлар етакчилари Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилдилар.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2014 йилда Россия Федерацияси, Белорусь Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилот бщлиб, ҳозирда йилда Арманистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳам унга аъзодир. Молдова эса кузатувчи мақомига эга.

Ташкилотнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини ошириш борасида барқарор ривожланинш учун шароитлар яратиш, ЕОИИ доирасида товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперация ривожлантиришдир.

Бир сўз билан айтганда, ЭОИИга мамлакатимизнинг кузатувчи бўлиб кириши аҳоли бандлиги билан боғлиқ кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилиш ҳамда иштирокчи давлатлар иқтисодиётларининг малакали мутахассисларга тобора ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

 

Фирдавс ШАРИПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш