Тарғибот таъсирчанлиги партияга ишончни мустаҳкамлайди

 

Бугун ЎзХДП Марказий Кенгашида “Тарғибот, тушунтириш ҳамда партия сафига янги аъзоларини қабул қилиш, тажриба алмашиш ва камчиликлар устида ишлаш” мавзусида амалий ўқув-семинари ўтказилди. Унда партия Марказий Кенгаши масъул ходимлари, минтақавий партия кенгашлари раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Қайд этилдики, тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлигини ошириш учун, энг аввало, одамлар орасида бўлиш, оддий кишилар билан ҳаётий мавзуларни муҳокама этиш, ҳудудлардаги мавжуд камчилик ва муаммоларни биргаликда таҳлил этиш лозим. Шунда одамлар бизни эшитади, очиқ мулоқот ва давра суҳбатларида фаол иштирок этади ва бу албатта, биз кутган самарани беради.

Ўқув-семинар партия дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, тушунтириш ҳамда партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш ишларини кучайтириш, шунингдек партия ходимларининг нотиқлик ва тарғиботчилик маҳоратларини янада ошириш, ўзаро тажриба алмашишларига шарт-шароит яратиб бериш мақсадида ташкил этилди.

Ўқув-семинари назарий ва амалий қисмлардан иборат бўлди. Андижон, Сурхандарё, Навоий вилоят партия кенгашлари, Тошкент шаҳар партия кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республика кенгаши вакиллари партия сафига янги аъзоларини қабул қилиш, фаол йигит-қизларни жалб этиш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашишди. Партия дастурий мақсадларини тарғиб этишда самарали усулларни қўллаш, таъсирчан тарғибот воситаларидан фойдаланиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш