Аёл ишли блса, оила баракали бўлади

 

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан Пешкў тумани “Қучоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Аёллар бандлиги-оила фаровонлиги" лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Дастлаб ҳудудда уйма-уй юриб, ишсиз, яшаш шароити оғир хотин-қизлар билан суҳбатлашилди. Уларга тумандаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилиб, қизиқишлари, таклифлари ўрганилди.

Улар билан ўтказилган мулоқотда Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ходими Ғ. Ражабов, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Э.Холов, “Тадбиркор аёл” уюшмаси туман бўлими раҳбари К.Жумаева, Бандликка кўмаклашиш туман маркази миграция бўйича инспектори Ш.Ҳалилов, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси, “Қучоқ” МФЙ раиси Б.Худойқуловлар ўз фикрлари билан ўртоқлаштшди. 

Шунингдек бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, 4 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланди. 3 кишининг муаммолари назоратга олинди. 20 нафардан ортиқ уйда иш билан банд бўлмаган аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар, тавсиялар берилди. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори Ш.Ҳалилов 2021 йил 1 январдан жорий этиладиган хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тартиби ҳақида гапириб ўтди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти кенгаши.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш