Давлатимиз раҳбарининг 12- 13 декабрь кунлари Хоразмга ташрифини ҳақиқий маънода тариҳий аҳамиятга эга бўлди, десак адашмаймиз. Президентимиз вилоят фаоллари, нуронийлари ҳамда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида воҳамизда илк бор тажриба сифатида «маҳалла раиси - ислоҳотчи» тамойили асосида ишлар ташкиллаштирилиши ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизимни яратиб берганлари катта мақсадлар сари кенг имкониятлар эшигини очиб берди.
Президентимизнинг йиғилишдаги нутқларини тинглар эканмиз, вилоятимизни ривожлантириш ва воҳамиз аҳлини қўллаб-қувватлаш борасида айтган ҳар бир сўзлари барча хоразмликларда ўз ишига нисбатан янада масъулият билан ёндашиши лозимлигини кўрсатди.
Айниқса, давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир ҳоким, иқтисодий комплекс раҳбарлари, депутатлар ҳудуддаги муаммолар бўйича тизимли ишлаши керак. Четдан келиб биров қилиб бермайди”, дея куюнчаклик билан айтган гаплари ҳар биримизнинг ўз ишимизга бўлган маьсулиятни янада ошириб, жипслашиб, ҳамжиҳатликда янада фидойилик ва виждонан ишлашимиз муҳимлигини белгилаб берди.
Давлатимиз раҳбарининг нафақат маҳалла тизимига, балки, ёшлар, туризм, таьлим, қишлоқ –хўжалик ва бошқа соҳаларга қаратган эътибори ва илгари сурган илғор ташаббуслари ҳамда Хоразм элига бўлган эхтироми биз хоразмликларга куч ва ғайрат бағишлади.
Шунингдек, Президентнинг 2021 йилда вилоятда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва аёллар бандлигини ошириш мақсадларига 500 миллиард сўмнинг Хоразм вилояти учун ажратилиши бу аҳолини, айниқса, ёшлар ҳамда аёллар бандлигини таъминлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш учун катта имкониятдир. Ҳақиқаттан ҳам, ҳозирги пандеамия шароитида иқтисодиётни барқарорлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини кўпайтириш масаласи кун тартибида турибди. Биз депутатлар ҳам бу борадаги ишларни амалга оширишга масъулдирмиз.
Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган 413 метрлик кўприк, Қораўзак туманидан Шовот туманигача 79 километрлик темир йўл қурилиши, келгуси уч йилда 2 минг 370 километр ички йўлларни таъмирланиши, келгуси йили вилоят бўйича 2 минг хонадонли 100 та кўп қаватли уй-жой барпо этиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар эса келгусида вилоятимизнинг янада чирой очиб, гуллаб-яшнаши, ҳудудларнинг ҳар томонлама тараққий этиши борасидаги ислоҳотлардир.
Президентнинг “2021 йил Хоразмда уйғониш йили бўлади, ана шу йилга жуда катта замин яратдик”, дея айтган гаплари бизни янги марралар сари янада руҳлантирди. Вилоятдаги фаоллар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари давлатимиз раҳбари берган таклиф ва тавсияларини ўрганиб, янги режалар белгиладик.Ташрифдан сўнг яшаётган ҳудудимизни ривожлантириш кўпроқ ўзимизга, бугунги ҳаракатларимизга боғлиқ эканини янада кўпроқ тушундим.
Шокир Бобожонов,
Ўзбекистон ХДП Урганч шаҳар кенгаши раиси.