Ўзбекистон туманида “Ёшларга кўмак!” лойиҳаси: 15 нафар ёшларга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди

 

“Ёшларга кўмак!” лойиҳасининг навбатдагиси Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ўтказилди. Амалий тадбир доирасида тумандаги "Сулаймон", "Элаш" қишлоқларидаги хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашилди.

Дастлаб халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, Ҳунармандлар уюшмаси, туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда ЎзХДП туман кенгаши масъул ходимлари "Унверсал Интернатионал ТЕХТИЛЕ" МЧЖга боришди. Иш жараёни билан яқиндан танишишди. Бу ердаги бўш иш ўринларини ўрганишди.

Лойиҳа доирасида ўтказилган тадбирларда ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган аҳоли вакиллари ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 50 нафардан ортиқ вақтинча ишсиз фуқаролар қатнашди. Шу куни 15 нафар фуқарога ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди. Шунингдек, маҳаллалардаги моҳир ҳунармандлар томонидан уста-шогирдлик анъаналари асосида ўнлаб ёшлар касбўрганиш истагини билдиришди.

 

Халқ демократик партияси

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш