Халқ демократик партиясининг парламентдаги депутатлари ўз сайлов округларига жўнаб кетди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, хусусан, Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари сайлов округларига чиқиб кетди, улар 21 декабргача аҳоли вакиллари билан мулоқотлар олиб боради, бир қатор ижтимоий масалаларни ўрганади.

Хусусан, тиббиёт муассасаси, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти, «Меҳрибонлик» ва «Саховат» уйлари фаолияти билан яқиндан танишиб, муаммоларни ҳал этиш чораларини кўришади.

Аҳоли вакиллари билан муқолот ташкил этилиб, объектларнинг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши, биноларнинг ҳолати, кадрлар ва зарур асбоб-ускуналар билан таъминланганлик ҳолатига эътибор қаратилади.

Шунингдек, жойларда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш ишлари ўрганилади.

Фракция аъзолари истеъмол бозори, савдо шохобчаларидаги нарх-наво барқарорлиги, маҳсулотлар нархи сунъий оширилишининг олдини олиш бўйича маҳаллий ҳокимлик кўраётган чоралар назорат-таҳлил тартибида кўриб чиқилади.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш