Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Зухра Шадиева Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги марказий поликлиникада яратилган қулайликлар, кадрлар таъминоти, хизматлар сифатини яхшилаш масалаларини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси таҳил қилинди. Муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўриладиган бўлди.
Шунингдек, депутат тумандаги ақлий ривожланишда нуқсони бор болалар интернатидаги яшаш шароити, ўқиб-ўрганиш учун ўтиладиган махсус машғулотлар жараёни, моддий-техник таъминот ҳолати билан бевосита танишилди.
Интернат фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга депутат мунтазам равишда ёрдам кўрсатадиган бўлди.
Махсус интернатда болалар тарбияланиш билан бирга, уларнинг қизиқиши асосида каштачилик, дурадгорлик, рассомчилик каби ҳунарларга ҳам ўргатилмоқда.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати