Мурожаатларга бефарқ қарашга ҳаққимиз йўқ

 

Партия электорати манфаатларини ҳимоя этиш, мавжуд ижтимоий муаммоларни ижобий ечимини топишда “Жамоатчилик қабулхона” ларининг ўрни беқиёсдир.

Ўзбекистон ХДП Касби туман Кенгаши ҳузурида ташкил этилган “Жамоатчилик қабулхонаси”да фуқароларни қабул қилиш, мурожаатлар билан ишлаш тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Натижада “Жамоатчилик қабулхонаси”га мурожаат қилаётган фуқароларнинг муаммоли масалаларииннг 75-80 фоизи халқ депутатлари туман кенгашидаги партия гуруҳи томонидан ижобий ҳал этилмоқда, одамларнинг оғири енгил бўлмоқда.

Жорий йил 18 декабрь куни туман партия кенгаши “Жамоатчилик қабулхонаси” га турли ҳудудлардан 6 нафар фуқаролар ижтимоий масалаларда мурожаат қилишди. Уларниг 4 таси ижобий ҳал этилди. 1 та мурожаат амалий ёрдам бериш юзасидан туман прокуратурасига, 1 та мурожаат туман ҳокимлигига юборилди ва ижроси депутатлик назоратига олинди.

Туман партия кенгашига ишга жойлашишда ёрдам сўраб мурожаат қилган 3 нафар ёшлар муносиб иш ўринларига йўналтирилди.

Мақсадимиз партия дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали электорат манфаатлари ҳимоясини кучайтиришдан иборат.

 

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш