Депутат аҳоли мурожаатларини ўрганди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Шерзод Раҳмонов Шофиркон ва Пешкў туманларида сайловчилар билан учрашди.

Депутат дастлаб Шофиркон тумани “Чандир” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 43-оилавий поликлиникада аҳоли саломатлигини асраш, касалликлар профилактикаси, бирламчи тиббиёт бўғинининг фаолияти самарадорлиги бўйича қилинган ишларга баҳо берди ҳамда бу бўйича сайловчиларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутди.

Поликлиника ҳамшираси Ш. Хусенова поликлиникадаги патранаж сумкаларининг эскирганлиги ва шуни янгилаб беришда ёрдам сўради.

Ш.Раҳмонов “Чандир” МФЙдаги 16-сон ҳамда “Нурафшон” МФЙдаги 40-сон мактабгача таълим ташкилотларига бориб, болажонларнинг бу масканларда қандай таълим-тарбия олаётганликлари билан танишди. Шунингдек, таълим ташкилотларининг бугунги кундаги ҳолати, машғулот хоналари, ошхона, ўйин майдончалари, спорт зали, иссиқлик ва электр энергияси билан таъминланиш кўрсаткичларини ўрганди.

16-сон МТТнинг иссиқлик таъминотидаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. 40-сон МТТ биноси ўрнида янги, замонавий бино қурилиши бўйича юқори турувчи ташкилотларга таклиф киритилиши айтиб ўтилди.

Шу куни депутат “Талисафед” маҳалласида ҳам сайловчилар билан учрашди. Самимий кечган мулоқотда маҳалла тизимида амалга оширилаётган ижобий янгиланишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Бу бўйича ҳам тегишли қарорлар қабул қилинди.

18 декабрь куни учрашув Пешкў туманида давом этди. Депутат Ш. Раҳмонов “Хуррам” МФЙда Пешкў туман ҳокимининг сайёр қабулида қатнашиб, фикр-мулоҳазаларга қулоқ тутди ва мурожаатларни тинглади.

Қабул давомида 11 нафар фуқаронинг 14 та оғзаки мурожаати қабул қилиниб, шундан 7 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.

3 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилиб, 4 та мурожаат ечими муддат талаб этганлиги сабабли тегишли ташкилотга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Учрашувдан сўнг депутат туманда янгидан қад кўтарган 7 ва 32-МТТларга ташриф буюриб, болажонларнинг бу масканларда таълим-тарбия олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Депутат ташаббуси билан қурилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳозирги замон талабига мувофиқ фаолият юритмоқда. Яъни машғулот хоналари, ошхона, ўйин майдончалари, спорт залининг жиҳозланиши, ҳамда иссиқлик ва электр энергияси билан таъминланиш кўрсаткичлари депутатнинг диққат марказида бўлди.

Кун сўнгида депутат “Пешкў Чеварлари” МЧЖ га борди ва хотин – қизларга яратилган шарт- шароитлар билан танишиб, мурожаатларни бирма- бир тинглади.

“Хоркаш” МФЙда яшовчи фуқаро Н. Рамазонова бошланғич тўлов асосида кредитга уй олишга амалий ёрдам бериш, “Навбаҳор” МФЙда яшовчи фуқаро Р. Каримова ишга жойлаштириш масаласида мурожаат қилишди.

Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, туман мутасаддиларига топшириқлар берилди.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш