Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши раиси Зулфия Тўева ва бир гуруҳ депутатлар томонидан Пешкў туманида сайёр қабул ўтказилган эди.
Унда “Хуррам” МФЙ Кате қишлоғида яшовчи, “Темир дафтар”га киритилган 1-гуруҳ ногирони Муҳаббат Камолова тикув машинаси олиб берилишини сўраб мурожаат қилганди. Вилоят партия кенгаши раиси З.Тўеванинг ташаббуси билан ушбу мурожаат ҳал этилди.
Куни кеча М.Камоловага тикиш машинаси олиб берилди. Туман ҳокимлиги томонидан эса мурожаатчига ишлаб даромад олиши учун ҳар хил матолар ва тикувчилик анжомлари совға қилинди.
– Тикувчиликка қизиқиши бор, энг муҳими, қўшимдан келади. Энди бемалол ишлаб, даромад топишим, оиламни иқтисодий қийин вазиятдан олиб чиқишим мумкин, – дейди Муҳаббат Камолова.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.