ХДП депутатлари ташаббуси билан

 

ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари билан боғлиқ масала сессия муҳокамасига киритилди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашидаги ЎзХДП ташаббуси билан ногиронлиги бор шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ масала халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияда кўриб чиқилди.   

Йиғилишда ХДП гуруҳи аъзолари томонидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти Янгиқўрғон тумани бўлинмасида яратилган шарт-шароитлар назорат-таҳлил натижалари бўйича ахборот берилди.

Қайд этилишича, муассасада 4439 нафар шахслар рўйхатга олинган бўлиб, уларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоялаш, меҳнат фаолиятига жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасиии оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Бироқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини туман маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари кўрилмаган. Туманда кар-соқовлар жамияти бўлинмаси тузилмаган. Ногиронлар жамияти ва кўзи ожизлар жамияти туман бўлинмалари хизмат хонаси транспорт воситаси, стол-стул, мебель жиҳозлари, компьютер билан таъминланмаган.

Муқаддам мазкур бўлинмалар ягона иштирокчиларида "Турфа либос чеварлари" шуъба корхонаси, "Кўзи ожизлар ўкув ишлаб чиқариш маркази" таъсис этилган ва иш ўринлари яратилган бўлсада, етарли қўллаб-қувватлаш йулга қўйилмагани сабабли фаолияти тўхтаб қолган.

Депутатларнинг фикрича, уларнинг ишлаб чикариш қувватларини қайта жойлаштириш. техник на технологик жиҳозлаш, шунингдек, ногиронлиги бўлгап шахслар учун янги иш ўринларини тиклаш лозим.

Шунингдек сурункали касалликлар билан диспансер хисобида турувчи беморларни ўз вақтида соғломлаштириш ишлари тўлиқ ўтказилмаган. Шунингдек, ўтган давр мобайнида масофавий таълим ва нутқида ногиронлиги бор болалар таълими билан боғлиқ мурожаатлар ортгани кузатилган.

Бундан ташқари туманда имо-ишора тилини ривожлантириш учун мутахассислар йўқ, кар-соқовлар жамияти бўлими ҳам тузилмаган. Уларга ҳам бошқалар каби тенг имконият ва шароит яратиш, барча ҳуқуқларини таъминлаш лозим. Мутасадди давлат идоралари мазкур масалага масъулият билан қараши зарурлиги таъкидланди.

Муаммо ва камчиликлар очиқ-ойдин таҳлил этилди. Депутатлар билдирган таклифлар асосида халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг сессия қарори қабул қилинди.

Унга кўра, туман молия бўлими туман маҳаллий бюджетининг заҳира жамғармасидан   Ногиронлар жамияти  Янгиқўрғон тумани бўлинмаларига уставдаги мақсадларни амалга ошириш учун 2 дона ДАМАС енгил автомашиналари, мебель жиҳозлари, компьютер ва бошқа энг зарур жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўриш, бунинг ижроси ҳақида халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил биринчи чорак якуни бўйича сессияси мухокамасига такдим этиш вазифаси юклатилди.

Туман ҳокиминииг ўринбосарига Кар-соқовлар жамиятининг туман бўлинмасини ташкил этиш уставини бажаришга шарт-шароит яратиш чораларни амалга ошириш вазифаси белгиланди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бБандлик ва меҳнат муносабатларн хамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистан Республикаси Ногиронлар жамияти ҳамда Кўзи ожизлар жамияти Янгиқўрғон туман бўлинмаларига хизмат хоналарини ажратиш ива белгиланган тартибда кадастр ҳужжатларини тузиш, ҳомий ташкилотлар орқали амалий қўллаб-қувватлаши кераклиги алоҳида уқтирилди. Фаолияти тўхтаб қолган "Турфа либос чеварлари" шўьба корхонаси. "Янгиқурғон кўзи ожизлар ўкув ишлаб чикариш маркази" фаолиятиии кайта тиклаш, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини замонавий ташкил эгиш, техник ва технологик жиҳозлаш, шунингдек, ногиронлити бўлган шахслар учун жами ишловчиларнинг 50 фоиз дан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш чораларини кўриш бўйича чоралар белгиланди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш