Депутат мурожаати билан тўхтаб қолган қурилиш давом этадиган булди

 

Йўловчиларга қулайликлар яратиш ва темир йўл транспортида кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Денов туманидаги темир йўл вокзалининг 9 ойидан буён тўхтаб қолган қурилишини давом эттириш бўйича Транспорт вазирига кўп сонли аҳолининг мурожаатларидан келиб чиқиб йўллаган хатимизга жавоб юборилган эди.

Жавоб хатида жорий йил декабрь ойининг ярмидан қурилиш ишлари давом эттирилиши баён этилган.

Ўзимиз бориб гувоҳи бўлдикки, айтилган муддатда қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Кўпчилик аҳолининг мурожаати бефақр қолдирилмагани, замонавий темир йўл вокзали барпо этилаётгани учун халқимиз номидан Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари”АЖга миннатдорчилик билдирамиз.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш