Ўзбекистон ёшлари форуми ёшларни янги мақсадлар йўлида руҳлантирди

 

2020 йил 25 декабрь санаси ёшлар ҳаётида ўзгача кун сифатида тарихда қоладиган бўлди. Сабаби Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар билан очиқ мулоқат қилди. Ушбу мулоқотда мен ҳам иштирок этиб, ўзим учун тегишли хулосаларни чиқардим.

Учрашувда ёшларни қийнаб келаётган масалалар кун тартибига қўйилди. Президентимиз ушбу масалаларни тизимли ечиш учун вазирлик ва идораларга муҳим топшириқларни берди.

Ўзбекистон тараққиётини белгилаб берувчи мезонлардан бири бу ЯИМни юқори даражасига олиб чиқишдир. Бунда айниқса, эркин иқтисодий зоналарнинг ўрни ниҳоятда каттадир. Шу муносабат билан жорий йилдан бошлаб, Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилиши айтилди. Бу саноат зоналарида ўсиб келаётган авлод вакилларининг бизнес лойиҳаларини жойлаштириб боришлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилади. “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббусилари кўплаб тадбиркорларимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланди.

Ёшларни тадбиркорлик ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликга кенг жалб қилиш мақсадида 2021 йилда камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаши мумкин бўлган бу ҳаракатни давлат раҳбари маъқуллади. Ушбу мақсадлар учун 2021 йилда 45 миллион доллар ажратилиши, шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳар бир вилоятга 100 миллиард сўмдан кредит маблағлари йўналтирилиши қайд этилган.

Демак, биз ёшларга яратилаётган имконият ва қулайликлар кўлами янада кенгаяди. Биз ҳам шунга муносиб бўлиб, Ватан тақдири учун масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз, бунинг учун эзгу ва катта мақсадлар йўлида дадил ҳаракат қилишимиз керак. Бу биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

 

Облоберди Олимов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакили,

Ёшлар парламенти аъзоси.

Теглар

yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш