Депутатлар ва партия фаоллари сайловчилар ҳузурида

 

ЎзХДП Хазорасп туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Мунис Хоразмий” маҳалласида ҳамкор ташкилотлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Шу куни фуқаролар томонидан 20 дан ортиқ мурожаат келиб тушди.

– Оилавий шароитим оғирроқ, фарзандим биринчи гуруҳ ногирони. Моддий ёрдам олишимда амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Боламнинг дори-дармонига маблағга эҳтиёжимиз бор, – дея мурожаат қилди Болтабика Султонова.

Ушбу мурожаат ўрганилди ва Б.Султонованинг оиласига ҳомий ташкилотлар томонидан ёрдам бериладиган бўлди.

Шунингдек, Ўлмасхон Юсупова, Шерпажон Рўзимова, Интизор Ҳасанова, Динора Отажонова, Ҳилола Қурбондурдиева, Меҳрибон Олланазароваларнинг ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш, моддий ёрдам олиш, кредит билан боғлиқ муаммолари тингланди.

Сайёр қабул давомида 11 та мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди, 4 та мурожаат юзасидан назорат-таҳлил ишлари олиб бориладиган бўлди. Қолган мурожаатлар юзасидан уқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Шоҳиста Маткаримова,

ЎзХДП Хоразм вилояти кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш