Депутат ташаббуси билан кўприк таъмирланди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмоновга Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги сайловчилар билан учрашувда “Тавариён” МФЙ ҳудудидаги “Янгирабод” ва “Чармгар” қишлоқлари йўлларини текислаб шағал ётқизиш ҳамда мактабга борадиган йўлдаги кўприкни таъмирлашда амалий ёрдам сўралган эди.

Депутат Шерзод Раҳмонов ва Халқ Демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши раиси Зулфия Туйева, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ўктам Сойибов ҳамкорлигида қишлоқ йўллари текисланиб, шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди. Болаларнинг мактабга хавфсиз қатнашлари учун кўприк таъмирланди.

Бундан мазкур қишлоқ аҳолиси ва мактаб ўқувчилари ғоят мамнун бўлишди. Чунки қишнинг қорли, ёмғирли кунларида аҳоли қийналмайдиган бўлди.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш