Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Халқ демократик партиясини танлади
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерматов Шерзод Хотамович Ўзбекистон Халқ демократик партиясига аъзо бўлди.
Вазир Халқ демократик партияси Сайловолди дастурига таълим тизимида ижтимоий тенгликни таъминлаш, олис қишлоқ жойларда ишловчи ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш, бу борада қонунчиликни такомиллаштириш масалаларида ўз таклифларини берди.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати.