Мурожаатнома: ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ этиш борасидаги ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаймиз

 

2021 йилни кутиб олиш арафасида ўзгача бир ҳаяжон ва диққат эътиборимиз билан Президентимизнинг Парламентга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатисини тингладик. Бу оддий Мурожаат эмас, балки республика миқёсида қилинажак ишларнинг, олдимизга қўйган мақсадларнинг бош режасидир.

Энг аввало, бу йилга берилган номни бутун халқимиз хурсандчилик билан кутиб олди. Таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича кенг кўламли режалар кенг жамоатчиликни бениҳоя хурсанд қилди. Жорий йилда ҳам тиббиётга эътибор янада кучаяди, жамиятимизнинг энг катта бўғини бўлган ёшлар таълим-тарбияси давлат сиёсати даражасига кўтарилади. Шунингдек, йигит-қизлариннг бандлигини таъминлаш, муносиб иш ўринлари яратиш шунингдек тадбиркорликка ўқитиш, касб-ҳунарга йўналтириш ишлари янада кўпаяди.

Ушбу масалалар бевосита партиямиз Сайловолди дастурига ҳамоҳангдир. Шундан келиб чиқиб, Мурожаатномада белгиланган вазифаларни ҳаётга кенг татбиқ этиш, бу йўналишдаги эзгу ташаббусни амалга ошириш учун астойдил интилишимиз зарур.

Беруний тумани “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича намунали туман, деб белгиланган эди. Аммо уйма-уй юриб, муаммолар ўрганилганда фақат ёшлар орасидан 4696 та муаммо аниқланди. Ҳар бир ишни манзилли ташкил этиш борасида жойларда ишчи гуруҳлар ва депутатлар биргаликда фаолият олиб бормоқда. Янги бошланган йилда аниқланган муаммолар ўзининг ижобий ечимини топиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган Янги Ўзбекистоннинг янги тадбиркор ва ишбилармон ёшлари етишиб чиқади, албатта.

Мурожаатдаги яна бир аҳамиятли ва устувор вазифалардан бири, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли фарзандларини янада қўллаб-қувватлашдир.

Президентимиз ҳозирги кунда республикамизда алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган 150 минг нафар фарзандларимиз борлигини айтиб, уларнинг таълим олиши, касб эгаллаши учун кўмаклашиш, оғир касалликка чалинганларни даволаш, чин етимларга ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам бериш, уй-жой билан таъминлаш нафақат вазифамиз, аввало, инсоний бурчимиздир, деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Биз бу каби хайрли ишларни Президентимиз бошчилигида қўллаб-қувватлаймиз. Шунинг учун Мурожаатномада илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар амалга ошиши партиямиз ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятида устувор йўналишга айланди.

 

Сайёра Имамова,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

 

Теглар

Депутат Президент Мурожаатномасига муносабат
← Рўйхатга қайтиш