Фарғона: Олий таълим ташкилотларида партия етакчилари фаолияти йўлга қўйилди

 

Партиянинг имиджи унинг сафида бўлган ёшларнинг ташаббус ва ўз позициясига эга бўлишига бевосита боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, партия тизимида ёшлар билан ишлашни янги боскичга олиб чиқиш, йигит-қизларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида олий таълим ташкилотларида партиянинг ёшлар етакчилари тайинланмоқда.

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан Президентимизнинг “Ўзбекистон Ёшлари форуми”даги маърузаси ҳамда Олий Мажлисга ҳамда халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш жараёнида Фарғона давлат университетида партиянинг ёшлар етакчиси тайинланди.

Мазкур фаолият вилоятдаги барча олий таълим ташкилотларида йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Ушбу фаолиятда биринчи навбатда, ёшларнинг қонунчиликка оид ташаббусларини ҳаётга изчил татбиқ этиш орқали қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, муҳими, ёшлар ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминлашга замин яратиш, ёшларнинг норма ижодкорлиги натижасида қонунчиликдаги янги ҳужжатларнинг акс этиш жараёнларини тартибга солишдан иборат.

Айтиш керакки, олий таълим ташкилотларидаги партиянинг ёшлар етакчилари йигит-қизлар билан мунтазам равишда мулоқот олиб боради. Уларнинг олиб борилаётган ислоҳотларга муносабати, жойлардаги долзарб муаммоларни бартараф этишдаги истиқболли режалар лойиҳасини ишлаб чиқиш, жамиятдаги муҳим ва долзарб ишлар бўйича жорий ва истиқболли чора-тадбирлар белгилашда ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиб боради.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 
← Рўйхатга қайтиш