ЎзХДП депутатлари сайловчилар орасида

 

Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгаши Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Сардорбек Қосимов ва комиссия аъзоси Жасурбек Саидовлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, банкдан имтиёзли кредит олиш истагини билдирган хотин-қизлар билан хонадонма-хонадон юриб суҳбатлашди.

Маълум бўлишича, “Миробод” маҳалласида банкдан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизлар 26 нафар бўлиб, уларнинг 1 нафари Маҳфуза Қамбарова “Аёллар дафтари”га киритилган.

М.Қамбарова билан олиб борилган суҳбатда авваллари у тиккан миллий дўппилари қўшни давлатларда ҳам харидоргир бўлган. Ҳозирда оила даромадини ошириш учун банкдан имтиёзли кредит олиб, ана шу тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида эканлигини билдирди.

Депутатлар иш бошлаш ниятда бўлган аёлларнинг бизнес-режалари билан яқиндан танишишди. Хотин-қизларнинг кредит олиш бўйича қилган мурожаатларини ижобий ҳал этиш учун амалий ҳаракат бошланди.

Шу куни депутатлар “Полосон” МФЙдаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ҳам учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганишди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш