“Мурожаатнома ижросини таъминлашга жиддий киришдик...”

 

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган бу йилги Мурожатномаси том маънада мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳада ислоҳотларни амалга оширишда муҳим сиёсий ҳужжат бўлди. Унда жамиятмизни ислоҳ этиш ва тараққий эттириш билан боғлиқ масалаларда барча давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларнинг аниқ вазифалари белгилаб берилди.

Айниқса, ахоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш, ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришда мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш, уларнинг фаолиятига баҳо бериш, қонунлар ижросини назорат қилишда маҳаллий кенгашларнинг амсъулияти ва ролини ошириш бўйича муҳим таклифлар билдирилди.

Шундан келиб чиқиб, биз депутатлар хам режалаштиралаётган ишларимиз натижаларини аниқ тасаввур қилган холда ишлаб чиқишимиз, ўтган даврдаги натижаларимизни таҳлил этиб, келгусидаги вазифаларни амалга оширишда аниқ мақсад ва натижага интилишимиз керак.

Мурожаатномада суд–ҳуқуқ сохасини ислоҳ этиш, ҳудудий дастурлар ижросини назорат қилиш, мақсадли ажратилаётган маблағларнинг манзиллилигини таъминлаш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш масаласида аниқ вазифаларни белгилаб берилди. Шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар янги йилда ҳам изчил давом эттирилиши таъкидланди.

2020 йилдан йилдан бошлаб жорий этиладиган “бир суд – бир инстанция” тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши ва бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилиши, фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича вилоят даражасидаги 3 та судлар битта суд сифатида бирлаштирилиши, суд муҳокамасига қадар судда ишларни дастлабки эшитиш амалиёти янги тартиб сифатида жорий этилиши жамиятимизда муҳим янгилик бўлди, десам муболаға бўлмайди.

Яна бир муҳим янгилик шуки, инвесторлар ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида Олий судда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича махсус судлов таркиби ташкил этилди. Энди инвесторлар, ўз хоҳишига кўра, низони ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри Олий судга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишади.

Суд тизимида рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан, “онлайн” тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилиши, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши имконияти яратилмоқда. Бундан ташқари бир неча жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини амалга ошириш, тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш соҳасида қийноқларнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, юртимизда 15 йил давомида муқим яшаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг доимий тартибини жорий этиш хақида таклифларни билдирди.

Куни кеча халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга карши курашиш масалалари доимий комиссиясининг мажлисида бу борадаги вазифаларни самарали бажариш бўйича доимий комиссия аъзолари билан келишиб, маслаҳатлашиб олдик.

Доимий комиссия мажлисида жорий йил давомида худудий ривожлантириш дастурларини туманда ижросини назоратга олиш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни муҳофаза этиш, жиноятчиликка қарши кураш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одил судловни амалга ошириш борасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини даврлар оралиғида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботларини эшитишни режалаштирганмиз.

Шунингдек, мансабдор шахсларни туманда камбағалликни камайтириш, ёшларни, хотин қизларни қўллаб қувватлаш, уларни ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлари юзасидан ҳисоботларини тинглашни белгилаб олдик.

Бундан ташқари аҳолини ташвишга солаётган, ҳудудларда ўз ечимини кутиб турган ва аҳоли томонидан билдирилаётган энг кўп мурожаатларни таҳлил этган ҳолда мансабдор шахсларга, корхон ва ташкилот раҳбарларига тегишли таклифларни тақдим этиш, мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида сайёр қабулларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқдик.

 

Умиджон Солиев,

халқ депутатлари Наманган туман кенгашидаги ЎзХДП депутати,

халқ депутатлари туман кенгашида “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга карши курашиш масалалари доимий комиссияси” раиси.

Теглар

Депутат Президент Мурожаатномасига муносабат
← Рўйхатга қайтиш