Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасини ҳар биримиз катта қизиқиш билан кутиб олдик. Унда билдирилган фикр ва вазифаларга муносабат билдириш давом этмоқда.
Мурожаат мазмунида бутун дунё бўйлаб ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан ҳисобланган аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш масаласи алоҳида ўрин эгаллади. Давлат раҳбари бу борада 2021 йилда вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баравар оширилишини, темир дафтарга киритилган оилаларга белгиланган миқдорда молиявий ва бошқа ёрдам кўрсатилишини билдириб ўтди. Ушбу рўйхатга киритилган аҳолини камбағалликдан чиқариш учун комплекс чоралар кўрилиши, бундай чоралар орасида қўшимча ўқитиш, бизнес бошлаш учун субсидия бериш, деҳқончилик билан шуғулланадиган кишиларга ер берилиши алоҳида таъкидланди.
2021 йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол меъёри эълон қилиниши маълум қилинди. Бу режаларни амалга оширишда касаба уюшмалари яхши ташаббуслар билан кўмакдош бўлишига ишонаман. Сабаби, соҳамиз моҳиятан, жўнгина айтганда, халқ ташкилотидир. Меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишга қурилган бирлашмага бундан ортиқ таъриф бўлиши мумкин эмас. Бу матлабимиз, айтиш мумкинки, йилдан йилга катталашиб, кенг қулоч ёймоқда. Бунинг илҳомчиси, сабабкори, албатта, Президентимиз бўлмоқда.
Таҳлил, режаларнинг кенг кўламини ёшларга муносабат, уларнинг соғлом улғайиши, турмуш тарзини мазмунли ва мақсадли одатга айлантириш, уларнинг илм олиш йўлида кенг маррани олишларига муносиб замин яратиш ҳақида аниқ вазифалар белгиланди.
Эътибор берсак, бугунги ижтимоий сиёсатимиздаги муҳим жиҳатлар аёллар ва ёшлар масаласи бўлмоқда. Зеро уларнинг соғлом оила, шаклланган жамият қурилишида асосий шакл эканлиги аллақачон аён бўлган.
Шунингдек, бутун дунё коронавирус инфекциясига қарши кураш олиб бораётган ҳозирги кунда тиббиёт соҳасида коронавирусга қарши курашдаги ишларни давом эттириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишлардан бири бўлишини таъкидлаб, келгуси йилдан мамлакатимизда санитария-эпидемиология хизмати сифати оширилишини, соҳага 200 млн. доллар маблағ йўналтирилишини маълум қилинди.
Давлатимиз раҳбари ёш авлод саломатлигини асраш мақсадида келгуси йилдан 15 ёшгача бўлган болаларни 7 турдаги витамин ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш йўлга қўйилишини билдирди.
Ҳудудлардаги чин етим болаларни яшаш уй-жойлари билан таъминланиши ҳақидаги таклифлари ижтимоий ҳимоя йўналишида ҳам, ёшларни қўллаб-қувватлаш йўналишида ҳам бирдек оғишмай ҳаракат қилаётганимиз, айниқса, имтиёзлар янада ривожланиб бораётганини яққол кўрсатиб турибди.
Илмга рағбат давлат даражасидаги сиёсатимизга айланган. Ҳар йили бу йўналишни ривожлантиришга оид имкониятдлар оширилмоқда. Жумладан, жорий “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида ҳам бу ишлар кенг қулоч ёйиши айтиб ўтилди. Мамлаакат ўз ёшларига катта ишонч билдираётганлиги бор гап.
Умуман олганда, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси давлат ва жамият имкониятларини ягона мақсадга жипслаштиришда ўзига хос таянч вазифасини ўтамоқда. Мурожаатномадан барча корхона-ташкилот, мансабдор шахс ва ҳар бир фуқаро ўзи учун йил давомида амалга ошириши лозим бўлган ишларни белгилаб олди.
Биз депутатлар ҳам Мурожаатнома асосида олдимизда турган муҳим вазифалар бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқдик. Уларни қатъият билан амалга ошириш, фаолиятимизда сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини ифода этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун дадиллик билан ҳаракат қилишимиз талаб этилади.
Рустамбек ТУРСУНМУРОДОВ,
Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати.