ХДП вакиллари сайловчилар орасида

 

Ўзбекистон Халк демократик партияси Тошлоқ туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги 54-сон қишлоқ оилавий поликлиникасида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ва уларнинг фарзандлари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик утказилди. Аниқланган касалликларни даволаш бўйича малакали шифокорлар томонидан тегишли тавсиялар берилди.

“Гузарбоши” маҳалласида яшовчи Дилдорахон Умарбековага имтиёзли даволанишлари учун туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси патология бўлимига йўлланма берилди.

Шу куннинг ўзида мазкур муассасада партиянинг кўчма жамоатчилик қабулхонаси ҳам ташкил этилди. Қабулга келган 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Турсунбой Солиев томонидан тингланди.

Мурожаатлар асосан тоза ичимлик суви йуқлиги, электр энергиясидаги узилишлар, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит олиш билан боғлиқ масалаларда бўлди. Депутат ҳар бир масалани атрофлича ўрганиши, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли мутассади ташкилотларга депутатлик сўровлари юборишини маълум қилди.

 

ЎзХДП Тошлоқ туман кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш