Шофирконда партиянинг янги бошланғич ташкилоти тузилди

Ўзбекистон ХДП Шофиркон туман кенгаши томонидан партия ғояларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида тумандаги “SARBOZOR TA`MINOT SERVIS” масъулияти чекланган жамиятида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Масъулияти чекланган жамияти томонидан матраслар ва кўрпа-тўшак жилдлари тикилиб вилоят миқёсида етказилмоқда. Корхонада 30 нафар ходим фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тарғибот тадбирида партия дастурий мақсадлари, амалий ишлари ва лойиҳалари, депутатлар фаолияти ҳақида сўз юритилди. Партиянинг ислоҳотларга муносабати, жамиятни янада тараққий эттириш бўйича позицияси ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнггида корхонанинг 20 нафар ходимлари партия сафига кириш истагини билдирди ҳамда улар партия аъзолигига қабул қилинди.

 Ўзбекистон ХДП Шофиркон туман кенгаши томонидан партия Устави талабларини инобатга олган ҳолда “SARBOZOR TA`MINOT SERVIS” масъулияти чекланган жамияти бошланғич партия ташкилоти тузилди. Бошланғич партия ташкилоти раиси сифатида Ҳ.Сафаров сайланди.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

← Рўйхатга қайтиш