Мурожаатнома тарғиботи давом этмоқда

 

Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳоли ўртасида тарғиб қилиш мақсадида партиямиз фаоллари, депутатлар томонидан қатор тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шундай тарғибот тадбирларидан бири Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши ташаббуси билан “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилоят филиалида ташкил этилди. Унда Мурожаатноманинг асосий йўналишлари, унда илгари сурилган фикрлар, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар, уларни самарали ташкил этиш йўллари хусусида иштирокчиларга кенг тушунча ва маълумотлар берилди.

Сўзга чиққанлар мурожаатномада жамиятнинг барча соҳаларини илғор демократик мезонлар асосида ислоҳ этиш бўйича стратегик вазифаларга тўхталиб ўтишди. Бу вазифаларни ҳаётга самарали жорий этиш нафақат давлат ва жамоат ташкилотлари, балки бутун жамият зиммасига катта масъулият юклайди.

Жойларда ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, депутатлар бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган муаммоларга давлат идоралари эътиборини қаратиб, ўзларининг асосланган таклифларини бериб боришлари мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

Мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотлар жараёнида томошабин бўлиб эмас, балки фаол қатнашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ва вазифаси эканлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

← Рўйхатга қайтиш