ЎзХДП фракцияси аъзолари ҳудудларда ўрганишлар ўтказмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари Президент Мурожаатномасида қўйилган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида парламент комиссиялари таркибида сайлов округларида фаолият олиб боришмоқда.

Ўрганишлар давомида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, фракция аъзоси Шоҳиста Турғунова Фарғона вилоятидаги ўрганишларда фаол қатнашмоқда. Депутатнинг маълумот беришича, вилоят ҳокимлигида вилоят халқ таълими ва мактабгача таълим бошқарма бошлиқлари билан мазкур соҳаларда таълим сифатини яхшилаш, қамров кўрсаткичларини ошириш, Мурожаатномада таълим соҳаси бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишнинг механизмлари муҳокама қилинди.

Бувайда туманидаги 2-ИДУМ ва 26-мактаб ҳамда 7 ва 38 мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, Бағдод туманидаги 1-мактаб ва 6 мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишилди. Ўрганишлар давомида дарсликлар билан таъминланиш ҳолати, кутубхоналарнинг бадиий адабиётлар билан таъминланиш даражаси, қўшимча дарслар ва тўгараклар фаолияти, информатика хоналарининг ҳолати ва электрон дарсликлардан фойдаланиш, мактабгача таълим ташкилотларида санитария қоидаларига риоя этилиши каби масалалар муҳокама этилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Бағдод туманида мактабгача таълим қамровини ошириш мақсадида фаолият кўрсатаётган мактабгача таълим ташкилотининг бўш ер майдонида инновацион ёндашув асосида “пилот” лойиҳа сифатида контейнерлардан замонавий 60 ўринли бино фойдаланишга топширилган. Бундай биноларни қисқа муддатларда барпо этилиши ва кам харажатлиги қишлоқ жойларда қамров даражасини тезроқ ошириш имконини беради.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш