Депутат маҳаллада

 

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига “Темирйўлчи” сайлов округидан сайланган депутат Шерзод Шарипов ташаббуси билан “Депутат маҳаллада” мавзусида сайловчилар билан учрашув ташкил қилинди. Унда фуқаролардан уй-жой, газ, электр энергияси, бандлик, ижтимоий ёрдам, кредит, соғлиқни сақлаш, таълим, тоза ичимлик суви билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди.

Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, аниқ муддат ва манзилли чора-тадбирлар белгиланди. Тегишли ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида масалалар юзасидан тегишли жойларга депутат сўрови тайёрланди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш