Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят ва шаҳар кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари Андижон Давлат университетида ёшлар билан учрашишди.
Дастлаб давлатимиз раҳбарининг парламентга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида ёшларни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги давлат сиёсатини янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар, уларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритилди. Келажак эгалари бўлган йигит-қизлар “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”, деган ягона мақсад атрофида бирлашиб, шароит ва имкониятлардан самарали фойдаланиши, ўқиб-ўрганиши, изланиб етук мутахассис бўлиб етишиши кераклиги алоҳида таъкидланди.
Депутатлар ёшларни касб-ҳунарли қилиш, бандлигини таъминлаш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, эҳтиёжманд оилаларнинг камбағалликдан чиқишга интилишини кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда ёшларнинг фикрлари, таклифлари тингланди. Университет талабалари М.Исроилова, М.Орифжонова, Д.Бахриддиновалар ёшлар ва таьлим, замонавий ўқув курслари ва тўгараклар очиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, талабалар учун махсус автобус қатновини йўлга қўйиш муҳим масала эканини қайд этишди, ёшларнинг таклифлари эшитилди.
Учрашувда кўтарилган масалалар депутатлар назоратига олинди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.