ХДП депутатлари Ғузор тумани Жонқара қишлоғида...

 

Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгаши депутатлари Отабек Исматов ҳамда Санжар Ғайбуллаев туманнинг энг чекка қишлоқларидан бири Жонқара қишлоғига бориб, қишлоқ аҳолиси билан учрашишди. Жараён давомида ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, таклифлар олинди.

Учрашувда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ҳал этилиши лозим бўлган камчиликлар депутатларга бирма-бир айтиб ўтилди. Қишлоқ аҳолиси ҳудуддаги мактаб спорт зали таъмирталаблиги, иситиш тизимидаги муаммолар, туман марказидан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун шароит яратиш, ўқувчилар учун мактабдан асосий йўлгача бўлган 5 километр йўлни қум-шағал тўкиш орқали таъмирлаш ҳамда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби долзарб масалалар ҳақида айтиб ўтишди. Депутатлар сайловчилар мурожаатлари бўйича мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатишни, ҳар бир масалада алоҳида депутатлик назоратини ўрнатишини маълум қилишди.

Халқ вакиллари шу куни қишлоқдаги 25-сонли мактаб ўқитувчилари билан ҳам бирма-бир суҳбатлашишди. Ўқитувчилар мактабдаги кутубхонанинг абгор аҳволда эканлиги, интернет тизимини йўлга қўйилишида ҳамда бир дона трансформатор ўрнатилишида амалий ёрдам сўрашди. Депутатлар ушбу масалаларда ҳам тегишли идораларга депутатлик сўрови жўнатишларини маълум қилишди.

Албатта, ҳар бир депутат сайлов округидаги вазиятдан мунтазам равишда хабордор бўлса, муаммоларни ҳал этиш бўйича таклиф ва ташаббуслар шунча кўпаяди. Бу мутасаддиларнинг масъулияти ошишига ҳам хизмат қилади.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш