“Депутат маҳаллада” лойиҳаси: Шўрчи туман кенгаши депутати Ботир Ражабов “Катта Савур” маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон ХДП Шўрчи туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ботир Ражабов “Катта Савур” маҳалласида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди. Жараён давомида ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, сайловчиларнинг таклифлари олинди.

Учрашувда фуқаролар ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти йўқлиги, уй-жой, газ, электр энергияси, аҳоли бандлиги, ижтимоий ёрдам, кредит олиш, соғлиқни сақлаш, таълим, тоза ичимлик суви билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Уларнинг бир қисми жойида ҳал этилди. Қолганлари назоратга олинди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш