Иқтисодиёт ва саноат вазири партиямиз Сайловолди дастурига киритилаётган таклифни қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, партиямиз Марказий Кенгаши аъзоси Ботир Хўжаев “кам таъминланганлик” мезонларини аниқлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларнинг энг кам даражасини белгилашда халқаро кўрсаткичларга асосланиш, хусусан, яшаш минимуми ва истеъмол саватчаси ҳамда уларни қўллаш тартиби ҳақида фикр билдирди.

Ижтимоий нафақаларни белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш борасидаги чалкашликларнинг олдини олиш мақсадида Халқ демократик партияси Сайловолди дастурида илгари сурилаётган “Яшаш минимуми” ва “Истеъмол саватчаси” тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун керак бўладиган таҳлилий маълумотларни тайёрлашда вазирлик партиямиз ишчи гуруҳига амалий ёрдам кўрсатадиган бўлди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш